Ким Чен Ин ва арзандаси авиашоуда қатнашди

Олам

image

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва унинг қизи Ким Чжу Э мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари ташкил топганининг 80 йиллигида иштирок этди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Тадбир давомида мамлакат етакчиси ядровий имкониятни кучайтириш мақсадида Ҳарбий-ҳаво кучлари янги “стратегик ҳарбий жиҳозлар” билан таъминланишини эълон қилган. Маросимда унга жанговар самолётлар тақдим этилган. Уларнинг барчасини аёл учувчилар бошқарган.

Шимолий Корея етакчиси учувчиларнинг “руҳи ва жасорати” энг кучли қурол эканини таъкидлаб, ички ва халқаро аудиторияга “сигнал” йўллаган.

Шунингдек, маросимда жанговар самолётлар, учувчисиз аппаратлар, эрта огоҳлантириш самолётлари ва мобил ракета учириш қурилмалари каби техникалар намойиш қилинган.

Нутқи давомида Ким Чен Ин Ҳарбий-ҳаво кучларига “янги стратегик ҳарбий элементлар” етказиб берилишини эълон қилган ва бу авиация қудрати мамлакатнинг “ядровий тийиб туриш” сиёсати доирасида муҳим роль ўйнашини айтган.

Маросимдаги яна бир муҳим нуқта – аёл учувчилар бошқарган жанговар самолётларнинг намойиш этилиши бўлган. Ким аёл учувчиларни мақтаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган янги “Армия ва халқ” гидроэлектр станциясининг ишга туширилиши маросимида қатнашганди ва унинг объектлари билан танишганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея Ким Чжу Э

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг