Красноярскка фавқулодда қўндирилган Ўзбекистон самолёти манзилига жўнаб кетди

Олам

image

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкентдан Владивостокка учган ва Красноярскка фавқулодда қўнган рейси белгиланган манзилга жўнаб кетди. Бу ҳақда Красноярск халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар берди. 

“Самолёт [Красноярскдан] маҳаллий вақт билан соат 07:11 да (Тошкент вақти билан 05:11 да) учиб кетди”, дейилган хабарда. 

21 январь куни самолёт маҳаллий вақт билан соат 14:46 да Красноярск аэропортига техник сабабларга кўра фавқулодда қўнишни амалга оширди. Маълумотларга кўра, Boeing 767-300 бортида 101 йўловчи, 5 нафар экипаж аъзоси ва 16 нафар борт кузатувчиси бўлган, ҳеч ким жабрланмаган. Ғарбий Сибирь транспорт прокуратурасининг маълум қилишича, ҳаво кемаси вақтинча фойдаланишдан четлатилган. Красноярск транспорт прокуратураси йўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича назорат тадбирларини ўтказмоқда.

Авиакомпаниянинг Telegram-каналида хабар қилинишича, захира самолёти Boeing 767-300 йўловчиларини ўзгартирилган жадвал бўйича Владивостокка олиб боради.

“Россия Федерациясининг Ҳаво кодекси ва Федерал авиация қоидаларига мувофиқ, парвозни дастлабки йўналиш бўйича амалга оширишнинг иложи бўлмади. Шу муносабат билан йўловчиларни ташиш мажбурий тартибда ўзгартирилган жадвал бўйича захира ҳаво кемаси ёрдамида амалга оширилади”, дейилади хабарда. Красноярск аэропорти матбуот хизматининг тушунтиришича, борт Тошкентга учган, у ерда йўловчилар божхона тартиб-таомилларидан ўтишлари керак.

Россия Тергов қўмитасининг Красноярск тергов бўлими Жиноят кодексининг 263-моддаси (ҳаво транспорти ҳаракати ва эксплуатацияси хавфсизлиги қоидаларини бузиш) аломатлари бўйича дастлабки текширув олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг