Кўкдаладаги “заправка”да яна портлаш бўлди (видео)
Жамият
−
06 Август 10112 2 дақиқа
Кеча, 5 август куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги автомобилларга газ қуйиш шахобчаларидан бирида яна портлаш бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.
Билдирилишича, кеча, 5 август куни соат 22:20 да Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, “Олтин дала” МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шахобчаси ҳудудида пропан суюлтирилган газ ташувчи автоцистернадан пропан сақлаш резервуарига ёқилғи тўкиш вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:22 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:30 да қуршаб олинган ва соат 22:50 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган. Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб борган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани “Олтин дала” МФЙда жойлашган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлган ва бунинг оқибатида 4 киши вафот этганди. Ушбу ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига 100 млн сўмдан компенсация тўлаб берилди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205- (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259- (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Live
Барчаси