Кўпчиликнинг “оғзини ёпган” Такаичининг ваъдаси йилнинг энг яхши ибораси бўлди
Бу қизиқ
−
02 Декабрь 6636 2 дақиқа
Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг “ишлаш, ишлаш, ишлаш, ишлаш ва ишлаш” ҳақидаги ваъдаси мамлакатда йилнинг энг яхши ибораси деб топилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, сиёсатчининг октябрь ойида лавозимга киришидан олдин айтилган сўзлари йигирмадан ортиқ рақиб ибораларни ортда қолдириб, 2025 йилнинг энг машҳур ибора сифатида эътироф этилган.
Такаичи Либерал демократик партияси (ЛДП) депутатларига мурожаат қилиб, “ҳаммани отдек ишлашга мажбур қилишини” айтган эди. Шунингдек, у шахсий ҳаёт ва иш мувозанатидан воз кечишини ҳам таъкидлаган. Ўз навбатида, узоқ иш соатлари билан машҳур бўлган Японияда бу сўзлар катта норозилик уйғотди.
Кароши (ортиқча ишлаш оқибатида ўлим) қурбонларини ҳимоя қилувчи адвокатлар бундай баёнотни “фойдасиз” деб баҳолади. Бош вазирнинг ўзи парламентда кечасига атиги икки-тўрт соат ухлаётганини айтгач, баъзилар бу унинг соғлиғи учун хавфли эканини билдирди.
Мукофотни қабул қиларкан, Такаичи сўзлари нотўғри талқин қилинганини айтиб, бундай фикрлар билан ортиқча ишлашни тарғиб қилмоқчи бўлмагани, балки самарали раҳбар бўлишга интилишини билдирмоқчи бўлганини тушунтирди.
Ғолиб ибора Япониянинг “Замонавий жамият йилномаси” нашриёти тузган вақтинчалик рўйхатдан танлаб олинади. Такаичи бу мукофотга сазовор бўлган тўртинчи сиёсатчи бўлди.
Шунингдек, кеча, 1 декабрь куни Такаичининг сўзлари яна эътибор марказига тушди. У Саудия Арабистонида бўлиб ўтган иқтисодий форумда “оғзингни ёп” деган иборани ишлатди – бу қўполлик эмас, балки машҳур “Attack on Titan” мангасидаги сатр эди. У тадбирда шундай деди:
“Япон манга ва анимелари Саудия Арабистонида жуда машҳур. Нутқимни эса “Attack on Titan”даги машҳур сатр билан якунламоқчиман, “Оғзингизни ёпинг” ва ҳамма нарсани менга инвестиция қилинг!” (Just shut your mouths. And invest everything in me)
Маълумот учун, Такаичи ўшанда “Саҳродаги Давос” деб аталадиган, Саудия Арабистонида ўтказиладиган FII Priority Asia 2025 конференциясида сўзга чиққан эди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь