Лочинларни қийнаб, бошқа мамлакатга олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 8 бош лочинни республика ҳудудидан ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, туманда ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс “Оқтош” қўриқлов пункти орқали давлат чегарасини бузиб ўтган ҳолда ҳаракатланаётганида тўхтатиб қолинган.

Ушбу шахснинг ёнидаги сумка белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ичида 8 бош тирик лочин борлиги аниқланган.

Қўшимча қилинишича, ноқонуний равишда олиб ўтишда атрофдагиларга сездирмаслик учун қушларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинган – қушларнинг кўз ва оёқлари боғлаб қўйилган, қанотлари эса “скотч”ланган, шунингдек тор ҳажмдаги сумкага зичлаб жойланган.

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассисларининг маълумотига кўра, ушбу лочинлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Ҳозирда қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида ноёб лочинларни ноқонуний сақлаб турган шахс 620 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўстонлиқ Қизил китоб Лочин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг