Лукашенко Путиндан энг сўнгги ядровий қуролларни олди

Олам

image
Киевга Тоmаhаwk бериш ядровий урушни қўзғатади – Лукашенко north_east

Киевга Тоmаhаwk бериш ядровий урушни қўзғатади – Лукашенко

Беларусь ядро қуроллари арсеналини янгилади ва уни Россиядан келган замонавий тизимлар билан алмаштирди. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Витебск вилоятига амалий ташрифи чоғида маълум қилди.

“Ядро қуролларимизни яна алмашдик, ўзингизга маълум. Биз уларни Россияга олиб чиқдик ва энг сўнггиларини олиб келдик. Уларни тузатдик. Уларни сақлаш қимматга тушади. Россияликлар ёрдам бермоқда. Биз уларни қайтариб олиб келдик”, деди Лукашенко.

Унинг таъкидлашича, республикада ядро қуролининг жойлаштирилиши хавфсизлик билан боғлиқ муаммолардан келиб чиққан. Лукашенкога кўра, Ғарб давлатлари ўз қуролларини фаол равишда оширишда давом этмоқда ва бунга миллиардлаб доллар сарфламоқда.

“Қурол олсангиз, уни деворга осиб қўйиш учун сотиб олмайсиз. Беларусь 1941 йилдагидек бу ерга келиб, аёлларимизни зўрлашларини, болаларимизни ўлдиришини кутиб ўтиришни истамайди”, деди у.

Лукашенко аввалроқ мамлакатга қилинган ҳужум учинчи жаҳон уруши сифатида баҳоланиши ва ядро қуролидан фойдаланишга олиб келишини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, Россия ҳам шундай позицияда ва Минскка мудофаа ёрдамини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, Россиянинг "Орешник" ракета мажмуаси декабрь ойида Беларусда жанговар шай ҳолатга келтирилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко “Time” журнали журналисти билан суҳбатда Беларусь урушнинг олдини олиш мақсадида ҳар куни, ҳар ой урушга тайёргарлик кўраётганини айтганди. У Беларуснинг мудофаа қобилиятини оширишда Россия иттифоқчилари муҳим роль ўйнашини таъкидлаганди. Александр Лукашенко Россия Беларуснинг ўз миллий хавфсизлигини таъминлашдаги стратегик аҳамиятини билишини ва шу боис уни бу борада қўллаб-қувватлашини айтганди. У республикага ҳарбий тажовуз содир бўлган тақдирда ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигини яшириб ўтирмади.

Октябрь ойининг бошида Беларусь фуқароси Александр Лукашенконинг кўрсатмаси билан мамлакат Қуролли кучлари шай ҳолатга келтирилди


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Лукашенко ядровий қуроллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг