“Манчестер Сити”нинг икки дарвозабони қишда жамоани тарк этмоқчи
Спорт
−
02 Декабрь 1767 1 дақиқа
“Манчестер Сити” жамоасининг икки дарвозабони Жеймс Траффорд ва Штефан Ортега қишки трансфер ойнасида “Манчестер Сити”ни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Sports Male” нашри хабар берди.
23 ёшли Жеймс Траффорд ёзги трансфер ойнасида 27 миллион фунт эвазига “Бёрнли”дан “Манчестер Сити” сафига қўшилган эди. Эдерсон клубни тарк этганидан сўнг, Траффорд жамоанинг асосий дарвозабони бўлиши кутилганди. Бироқ Жанлуижи Доннарумма ПСЖдан келиши билан вазият ўзгарди ва италиялик дарвозабон барча Премьер-лига ўйинларида майдонга тушишни бошлади. Шу сабабли, Траффорд мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида янги жамоа изламоқда.
Шунингдек, “Манчестер Сити”нинг 34 ёшли дарвозабони Штефан Ортега ҳам кетиш ҳақида ўйламоқда. Ортега жорий мавсумда ҳали бирорта учрашувда майдонга тушгани йўқ. Шу сабабли, Траффорд ва Ортега қишда фаолиятини бошқа клубда давом эттириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Агар бу амалга ошса, клуб қишда бирданига иккита дарвозабонини йўқотиши мумкин.
Live
Барчаси