“Манчестер Юнайтед” антирекорд ўрнатди
Спорт
−
25 Ноябрь 1616 2 дақиқа
Кеча, 24 ноябрь куни “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигаси (АПЛ) 12-турида ўз майдонида “Эвертон”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу мағлубият “қизил иблислар” учун “Олд Траффорд” стадионида рақиб жамоа бир киши кам бўлган ҳолатда биринчи марта юз берган тарихий мағлубият бўлди. Бу ҳақда “Sports” хабар берди.
Манбага кўра, клуб “Олд Траффорд”да рақибдан бир киши кўп бўлган ҳолда ҳеч қачон мағлуб бўлмаган. Бу учрашувда “Эвертон” учрашувнинг 13-дақиқасидан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб, Кирнан Дьюзбери-Ҳоллнинг голи эвазига ғалаба қозонди. “Манчестер Юнайтед” шунгача бундай ҳолат кузатилган 46 та ўйиннинг 36 тасида ғалаба, 10 тасида дуранг қайд этган эди.
Шунингдек, “Эвертон”нинг тажрибали мураббийи Дэвид Мойес “Олд Траффорд”да меҳмон мураббий сифатида Премьер-лигадаги илк ғалабасини қўлга қўлга киритди. Мутахассис шу кунга қадар 18 та ўйинда тўртта дуранг ва 13 мағлубият қайд этганди.
Маълумот учун, уч тур давомида ғалаба қозона олмаган Рубен Аморим шогирдлари 18 очко билан турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда “Эвертон” ярим ҳимоячиси Идрисса Гейе жамоадоши Майкл Кинни ургани учун бош ҳакам томонидан майдондан четлатилган эди.