Мандатдан норозилар учун апелляция бериш муддати эълон қилинди

Жамият

image

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 15 августдан 24 августга қадар (10 кун давомида) апелляция бериши мумкин. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, апелляция аризалари my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда қабул қилинади. Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига (ёки хабарномада белгиланган жойга) келиши керак. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш жорий йил 21 августдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025-2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари чиққани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

абитуриент апелляция Мандат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг