Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарланди

3-саҳифа

image

Кеча, 11 январ куни Қоракўл туманидаги ўқув марказида таҳсил олаётган абитуриентлардан 20 нафари саломатлиги ёмонлашгани юзасидан шифохонага мурожаат қилган. Бу ҳақда Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.

Бошқармага кўра, беморлар зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилган.

Вилоят ҳокимининг тезкор топшириғига кўра, Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, ҳодиса жойига етиб борилган. Барча беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли стандартлари асосида лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилган.

Кўрилган тиббий чора-тадбирлар натижасида барча 20 нафар беморнинг аҳволи яхшиланган ва улар амбулатор даволаниш учун уйига жавоб берилган. Ҳар бир беморга ҳудудий оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси бириктирилган.

“Айни пайтда барчасининг аҳволи қониқарли, шикоятлари мавжуд эмас”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, беморлардан тегишли қон намуналари олиниб, белгиланган тартибда экспертизага юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Фориш туманида жойлашган 4 та мактабгача таълим муассасаларида 30 дан ортиқ болалар оммавий равишда овқатдан заҳарланганди.

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

абитуриент Қоракўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг