Мбаппе операция қилинишдан бош тортди
Спорт
−
27 Февраль 2527 1 дақиқа
Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш истаги сабаб тиззасидан операция ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, франциялик форвард 2025 йил декабридан буён тизза боғламлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Мбаппе Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида “Бенфика”га қарши (2:1) жавоб учрашувини ҳам айнан шу жароҳат сабаб ўтказиб юборган.
Шунга қарамай, футболчи операция қилишни истамаяпти, чунки жарроҳлик амалиёти унинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини хавф остига қўйиши мумкин. Ҳозирда у консерватив (жарроҳликсиз) даволаниш йўлини танлаган.
Маълумот учун, Мбаппе 2024 йил ёзидан буён “Реал Мадрид” сафида тўп тепмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи клуб сафида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Live
Барчаси