Мени йўқ қилишга уринишлар кўп бўлди – Ташиев
Олам
−
14 Сентябрь 18735 1 дақиқа
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ноқат тумани аҳолиси билан учрашув чоғида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев уни йўқ қилишга бир неча бор уринишлар бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда АКИpress хабар берди.
Қамчибек Ташиев коррупцияга қарши курашиш, жиноий гуруҳларга барҳам бериш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ҳақида гапирди.
Маҳаллий аҳоли қишлоқ муаммоларини тилга олиб, қатор ижтимоий масалаларни ҳал этишда ёрдам сўради. Улар орасида аҳолини тоза сув билан таъминлаш, янги мактаб қуриш, тез тиббий ёрдам машинасига бўлган эҳтиёж, йўлларни таъмирлаш ва бошқа муҳим масалалар бор.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари ушбу масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди. Кулатовский қишлоқ ҳокимиятини янги тез тиббий ёрдам машинаси билан таъминлашга ва мактаб биноси қурилишига ёрдам беришга ваъда берди.
“Коррупцияга қарши курашишни ёқтирмайдиганлар бор. Улар орасида коррупцияга учраган амалдорларнинг қариндошлари, бандитлар ҳам бор. Мени йўқ қилишга кўп уринишлар бўлди. Президентнинг махфий буйруғи билан менга “Буни кузатинг, бундай бўлмайди” деб махсус қўриқчи тайинланган. Бунга чидаймиз, тугатамиз”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчибек Ташиев оилавий заводини сотиб, туғуруқхона қурганди. У мамлакатдаги аёлларни кўпроқ фарзанд дунёга келтиришга чақирганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь