Месси “Барселона” президентлик сайловига таъсир ўтказмоқчи – ОАВ

Спорт

image

“Барселона” жамоасининг навбатдаги президентлик сайловлари учун номзодлар  тайёргарликни бошлаб, аъзоларни ўз тарафдорлари сафига қўшиш учун ташвиқот ишларини бошлашди. Сайловда амалдаги президент Жоан Лапортанинг номзоди бор, бироқ клубнинг собиқ футболчиси Лионель Месси Лапортанинг сайловда ғалаба қозонишига қарши чиқмоқчи. Бу ҳақда SI нашри хабар берди.

“Барселона”нинг собиқ вице-президенти Хорди Местренинг сўзларига кўра, Лионель Мессининг номи кутилмаганда сайлов билан боғлиқ сиёсий муҳитда тилга олинмоқда. Месси ва унинг оиласи Лапортадан жуда норози. Улар ҳанузгача Лапортадан ранжишади ва сайловда ғалаба қозонмаслиги учун ҳаракат қилмоқчи.

Аргентиналик футболчига “Барселона” сиёсий доираларидаги турли шахслар мурожаат қилган. Месси эса агар ғалаба қозониш имконияти реал бўлса, муқобил номзодни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган. Нашрга кўра, Виктор Фонт, Жоан Кампруби Монталь, Хави Вилахоана ва Марк Сирия “Барселона” президенти лавозими учун асосий даъвогарлар сифатида кўрилмоқда.

Маълумот учун, “Барселона” клуби 2026 йил ёзида навбатдаги президентлик сайловларини ўтказади. Ушбу сайловда амалдаги президент Жоан Лапорта ва бир нечта номзодлар клуб раҳбари лавозими учун рақобатлашиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Жоан Лапорта президентлик сайлови Хорди Местре

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг