Метан “заправка”лар очилади
Олам
−
07 Март 30842 1 дақиқа
Бугун, 7 март куни метан “заправка”лар соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона водийсида метан “заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 4 март куни соат 19:00 дан , 5 март куни соат 10:00 гача метан “заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилганди. Республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ошган. Шу боис магистраль газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилган.