Миннихонов тўртинчи бор Татаристон раҳбари этиб сайланди
Олам
−
15 Сентябрь 2570 1 дақиқа
Татаристоннинг амалдаги раҳбари Рустам Миннихонов 88,22 фоиз овоз билан республика учун раҳбарлик сайловида ғалаба қозонди. Бундай маълумотлар бугун, 15 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан баённомаларнинг 97,1 фоизи ҳиблаб чиқилгач, эълон қилинди.
Республика раҳбари лавозимига Татаристон Давлат кенгаши депутати Хафиз Миргалимов (CПРФ), Россия нафақахўрлар партиясининг ижтимоий адолат учун вакили Виталий Смирнов ва ЛДПР номзоди Руслан Юсупов ҳам даъвогарлик қилди.
Миннихонов 68 ёшда. У 2010 йилдан бери Татаристонни бошқариб келади ва икки марта: 2015 ва 2020 йилларда қайта сайланган. Бунгача у республика Бош вазири лавозимида ишлаган (2005-2010).
2023 йил январь ойида Татаристон Конституциясига ўзгартиришлар киритилди, шундан сўнг раҳбар лавозими расман “раис” деб номланди. Илгари Россия Редерацияси таркибидаги минтақалар раҳбарларининг ваколат муддати кетма-кет иккита билан чекланган бўлса, 2021 йилда бу чеклов бекор қилинди.
Live
Барчаси