Мирзиёев АҚШга борди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан кеча, 4 ноябрь куни амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Эндрюс” авиабазасида давлат раҳбарини АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау, АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 5-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан учрашади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “С5+1” форматидаги саммитида иштирок этади.

Тадбирлар дастуридан АҚШ Конгресси ва ҳукумати вакиллари билан музокаралар, ушбу мамлакат етакчи компанияларининг раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралар иштирокидаги давра суҳбати ҳам ўрин олган.

Маълумот учун, “С5+1” формати аслида 2015 йилда ташкил этилган. Ўшандан бери 2023 йил 19 сентябрда биринчи марта давлат раҳбарлари иштирокида саммит ўтказилди. Тадбирда АҚШ Президенти Жо Байден, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров, Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини С5+1 шаклидаги саммитга таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп Вашингтон Кристофер Ландау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг