Шавкат Мирзиёев бугун Сирдарёга боради

Жамият

image

Бугун, 4 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Давлат раҳбари саноат корхоналари фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилаб беради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига борганди. Вилоятда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтганди ҳамда Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Сирдарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг