Мирзиёев Германиянинг янги канцлерини табриклади

Жамият

image
Германия Шольц билан видолашди (видео) north_east

Германия Шольц билан видолашди (видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси федерал канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда бугун, 7 май куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ўзбекистон етакчиси ўз мактубида канцлер раҳбарлигидаги ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия жаҳоннинг етакчи демократик ва иқтисодий ривожланган мамлакати сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон Европа Иттифоқидаги анъанавий ва вақт синовларидан ўтган ҳамда муҳим ҳамкор бўлган Германия билан кўп қиррали ҳамда узоқ муддатли алоқаларни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратиши таъкидланган.

"Сиз билан биргаликдаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз билан “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инфратузилма, технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа устувор соҳалардаги шериклигимиз жадал ривожланиб, келгусида мутлақо янги босқичга кўтарилишига аминман", дейилади Президент мактубида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 май куни Бундестаг овоз беришнинг иккинчи босқичида Христиан-демократик иттифоқ раҳбари Фридрих Мерцни Германия канцлери этиб сайлаганди. Мерц сайланиши учун 316 овоз керак эди, у биринчи босқичда 310 та овоз, иккинчи босқичда эса 325 овоз олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Фридрих Мерц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг