Мирзиёев Қорабоғда “Толибон” вакили билан учрашди
Жамият
−
03 Июль 5240 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 3 июль куни Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, энергетика соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинган. Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони барқарор ортиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган.

“Амалий алоқалар фаоллашди. Жорий йилнинг май ойида Қобул ва Мозори Шариф шаҳарларида Ўзбекистон савдо уйлари очилди. Июнь ойида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон етакчиси чегараолди савдо ва тегишли инфратузилмани янада ривожлантириш, қазиб чиқариш, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқларида, қурилиш материаллари тармоқларида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлигини таъкидлаган.

Стратегик муҳим минтақавий лойиҳа – Трансафғон темирйўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этаётган “Толибон” муваққат ҳукуматида саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизийни қабул қилганди. Кейинчалик Нуриддин Азизий Ўзбекистон Инвестициялар, савдо ва саноат вазири Лазиз Қудратов билан икки давлат ўртасида имтиёзли савдо бўйича келишув имзолади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь