Мирзиёев Қорабоғга боради
Жамият
−
02 Июль 5701 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини бошлади. Ташриф давомида давлат раҳбари Баку, Хонкенди, Шуша ва Ағдам шаҳарларида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Бугун, 2 июль куни икки мамлакат етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказади, “Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўяди ва Ўзбекистоннинг Бакудаги элчихонаси янги биносини очиб беради.
Эртага, 3 июль куни Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев мулоқотни Озарбайжоннинг Қорабоғ туманида давом эттириб, Хонкендидаги қўшма тикувчилик фабрикаси ва Ағдам шаҳридаги “Иморат” тарихий-меъморий мажмуаси билан танишади.
Ташрифга тайёргарлик доирасида саноат кооперацияси бўйича салмоқли келишувлар тўплами шакллантирилган.
“Ташрифнинг тадбирларга бой дастури 2024 йилда иттифоқчилик мақомини олган Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг мисли кўрилмаган юксак даражага чиққанини кўрсатади ҳамда икки давлат раҳбарларининг аввалги учрашувларида эришилган келишувларнинг мантиқий давомидир”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг август ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева давлат ташрифи билан Озарбайжонга борганди. Ташриф давомида Қорабоғга ҳам борилди ва Фузулий шаҳрида Ўзбекистон томонидан қурилган Мирзо Улуғбек номидаги 1-сонли мактаб очилди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь