Мирзиёев хорижий инвесторлар билан учрашди
Жамият
−
07 Июнь 6200 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 7 июнь куни “Al Mirqab Capital” компанияси бошқаруви раиси Ҳамад бин Жассим Ол Соний ва ”Blackrock” инвестиция компанияси катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлесидан иборат хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашув давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.
Давлат-хусусий шерикликда йирик инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан газ ва электр тармоқлари, сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, энергия ишлаб чиқариш ва тўплаш қувватлари, катта тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган темир йўлларни қуриш, кўчмас мулк объектлари ва бизнес инфратузилмасини барпо этиш устувор йўналишлар сифатида белгиланган.
Музокаралар якунида истиқболли лойиҳаларни тизимли илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, 20 май куни Венгриядаги расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Шавкат Мирзиёев OTP Bank Group директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашув ўтказганди. Икки томонлама учрашувда банкнинг Ўзбекистондаги банк-молия бозоридаги фаолияти 2023 йилдан буён жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.
Live
Барчаси