Мирзиёевни Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқаси кутиб олди
Олам
−
24 Июнь 13959 1 дақиқа
Давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ва рафиқасини Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан кутиб олган.
Сухэ-Ботир майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган.
Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янграган.
Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган.
Маросимдан сўнг Ўзбекистон Президенти Мўғулистон Давлат саройидаги Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирган.
Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 24 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи доирасида рафиқаси билан бирга Мўғулистонга етиб борган эди. Бу ташриф Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасида 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери илк бор ўтаётган олий даражадаги ташриф бўлади. Билдирилишича, ташриф жавоб характерига эга, чунки 2024 йилда Мўғулистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Учрашувлар чоғида Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух 14 та шартнома ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь