ММА жангчиси болаларни қутқараётганда чўкиб кетди

Спорт

image

Қирғизистонлик аралаш яккакураш устаси Медет Жээналиев Иссиқкўлда чўкиб кетаётган одамларни қутқариш вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Иссиқкўл вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

“Жээналиев Иссиқкўлда кучли тўлқинлар сабаб чўкаётган икки қизни қутқариш чоғида вафот этди”, дейилади бошқарма хабарида.

Маълумотларга кўра, 30 ёшли спортчи қутқарув ишларида дўсти билан бирга қатнашган. Унинг ҳамроҳи ва сувдан олиб чиқилган қизлар омон қолган.

Шу билан бирга, қутқарилганлар сони бўйича турли маълумотлар мавжуд. Иссиқкўл вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати воқеа вақтида вояга етмаган қизлар пляжда дам олаётгани ва улардан бири чўка бошлаганини ёзган.

Маълумот учун, Жээналиев 2017-2019 йиллар оралиғида ММА мусобақаларида иштирок этган. У профессионал фаолияти давомида тўртта жанг ўтказиб, улардан иккитасида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

ММА Иссиқкўл Медет Жээналиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг