Мухлислар Мессининг майдонга тушмагани учун 347 минг доллар ундириб олди

Спорт

image

Канаданинг “Ванкувер” жамоаси “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси билан боғлиқ вазият сабаб 347 минг доллар жарима тўлайди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Манбага кўра, суд 2024 йилда “Ванкувер” клубига қарши киритилган жамоавий даъвони қаноатлантирган. Мухлислар клубни Месси майдонга тушмаслиги аниқ бўлган ўйин олди реклама материалларида аргентиналик футболчининг тасвиридан фойдаланганликда айблашган. 

Қайд этилишича, шунга ўхшаш ҳолат “Интер Майами”нинг реклама кампаниясида иштирок этган Серхио Бускетс ва Луис Суарес билан ҳам юзага келган – улар ҳам мазкур ўйинда майдонга тушмаган.

Хабарда айтилишича, ҳатто бир мухлис Италиядан Ванкувергача сафар қилган, бироқ Мессини майдонда кўра олмаган.

Шунингдек, маълум қилинишича, мухлислар “Ванкувер”нинг ушбу жаримасидан компенсацияси олмайди. Жарима сифатида ундирилган маблағ тўлиқ хайрия ишларига йўналтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси “Интер Майами” “Ванкувер”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made