Мухлислар жорий йилда яна 3 та “Эль класико” кўриши мумкин
Спорт
−
07 Февраль 9105 1 дақиқа
“Барселона” Испания кубоги 2024/25 мавсумининг ярим финалининг сўнгги иштирокчиси бўлди. 6 февраль куни каталонияликлар “Валенсия”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Бунгача “Реал”, “Атлетико” ва “Реал Сосьедад” жамоалари ҳам мусобақанинг ярим финалига йўл олганди.
Ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими 12 февраль куни бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинлар 25-27 февраль кунлари, жавоб ўйинлари 1-3 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Ярим финалда “Реал” ва “Барселона”нинг ўзаро тўқнаш келиш эҳтимоли юқори. Агар жамоалар қуръада бир-бирига рўбарў келса, мухлислар 2025 йилда жами 4 та “Эль класико”га гувоҳ бўлади.
Маълумот учун, охирги “Эль класико” 13 январь куни бўлиб ўтганди. Ўшанда “Барселона” “Реал”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, Испания Суперкубоги соҳибига айланганди.
Live
Барчаси