МЮ Кэрриккa доимий шартнома таклиф қилмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” жамоа бош мураббийи Майкл Кэрриккa доимий шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашрининг хабар берди.

Манбага кўра, Кэррик ҳозирча клуб директорлар кенгаши билан ўз келажаги борасида музокара олиб бормаган. Бироқ спорт директори Жейсон Уилкокс ва бош ижрочи директор Омар Беррада мураббийнинг фаолиятидан мамнун.

Кэррик жорий йилнинг январь ойида жамоа бошқарувини қўлга олганидан буён “Манчестер Юнайтед” Премьер-лигадаги 14 учрашувнинг 10 тасида ғалаба қозонди ҳамда муддатидан олдин UEFA Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, клуб раҳбарияти Кэррикнинг жамоа футболчилари ва кийиниш хонаси томонидан қўллаб-қувватланаётганидан ҳам хабардор. Шу сабабли, “қизил иблислар” мавсум якунлангач, Кэррикка доимий шартнома таклиф қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” айни дамда Премьер-лига турнир жадвалида 64 очко жамғарган ҳолда 3 поғонани эгаллаб турибди. Мавсум якунланишига 3 тур қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

шартнома МЮ Кэрриккa

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг