Наманганда 7 яшар қиз қариндоши томонидан зўрланди
3-саҳифа
−
17 Октябрь 26300 1 дақиқа
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 7 яшар қиз 38 ёшли қариндоши томонидан зўрланди. Ҳодиса содир бўлганини мутасаддилар QALAMPIR.UZ'га тасдиқлади.
Жиноят жорий йилнинг 14 октябрь куни содир бўлган. Гумонланувчи тоғасининг уйидаги тўйга борган ва унинг 7 яшар неварасини алдаб, номусига тегган ва воқеа жойидан яширинган.
Эркак 2 кундан сўнг топилган ва кеча, 16 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг ажрими билан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Маълумот учун, ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахс олдин ҳам 2 марта шунга ўхшаш жиноятларни содир этгани учун судланган ва маълум муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил ёзда Тошкент вилояти туманларидан бирида эркак ўз қизига зўравонлик қилгани аниқланганди. 24 июль куни суд қарорига кўра, эркак ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Суд томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 3-қисми, “а”, “б”, “э” бандлари асосида 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Live
Барчаси