Нани фаолиятини Қозоғистонда давом эттиради – ОАВ
Спорт
−
20 Январь 3504 1 дақиқа
Португалия терма жамоасининг собиқ футболчиси, 2016 йилги Европа чемпиони Луиш Нани Қозоғистоннинг “Ақтобе” жамоасига кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Qazinform” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2016 йилги Европа чемпиони “Ақтобе” клуби билан тузилган шартноманинг барча шартларига рози бўлган ва тез орада Қозоғистон жамоаси машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Футболчи билан эса бир йиллик шартнома имзоланган. Унинг “Ақтобе”даги маоши ошкор қилинмаган, бироқ хабарларга кўра, бу маҳаллий Премьер-лига тарихидаги энг юқори маош бўлиши айтилмоқда.
Хабар қилинишича, Нани жорий йилнинг 22 январь куни Олмаотага етиб боради, сўнгра Ақтобега йўл олади ва у ерда тақдимот маросими ўтказилади.
Маълумот учун, Нани фаолиятини “Манчестер Юнайтед” сафида тўрт марта Премьер-лига чемпионлиги, икки марта Лига кубоги, тўрт марта Англия Суперкубок, бир марта Чемпионлар лигаси ва бир марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у фаолияти давомида “Спортинг”, “Фенербаҳче”, “Валенсия”, “Лацио”, “Орландо Cити”, “Венеция”, “Мельбурн Виктори”, “Адана Демирспор” ва “Эштрела” жамоаларида ҳам ўйнаган.
Live
Барчаси