Навоийда болаларни калтаклаган тарбиячи қамоққа олинди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 8 апрель куни ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлиб, уларни қийнаб, дўппослагани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 7 апрель куни Навоий шаҳар “Янгиариқ” МФЙда жойлашган фуқаро С.С. раҳбарлиги остида бўлган хусусий мактабгача таълим муассасасида содир этилган. Мазкур таълим муассасасида тарбиячи бўлиб ишлаб келаётган 2003 йилда туғилган фуқаро Э.Н. ўзининг қарамоғи остидаги гуруҳида тарбияланаётган болаларни гўёки, тартибга солиш усули сифатида аёвсиз калтаклаган.

Шунингдек, ўрганишлар давомида гумонланувчи томонидан жорий йилнинг март ойидан апрель ойига қадар бўлган вақт оралиғида қарамоғида бўлган болаларни ўзини-ўзи ҳимоя қилиш имконияти чекланганлиги ва ожиз аҳволда эканлигидан фойдаланиб, дўппослаш ва зўрлик ишлатиб содир этиладиган бошқа ҳаракатлар билан муттасил равишда қийнаб келгани маълум бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Э.Н.га нисбатан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва фуқаро гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунига кўра айбдор шахсларга нисбатан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болалардан бирига жисмоний куч ишлатиб, уни турли ножўя сўзлар билан ҳақоратлаган тарбиячи ишдан олингани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий тарбиячи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг