Навоийнинг биринчи ҳокими вафот этди
Жамият
−
07 Ноябрь 14377 1 дақиқа
Навоий вилоятининг биринчи ҳокими Абдухолиқ Айдарқулов 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Абдухолиқ Айдарқулов 1942 йилда Тошкент вилоятида туғилган. У 1964-1965 йилларда совхоз таъмирлаш устахоналари бошлиғи бўлган, 1966-1977 йилларда “Ўзсельхозтехника” туман бирлашмасида муҳандис-технолог, муҳандис-назоратчи, бош муҳандис, бошқарувчи бўлган. 1977-1986 йилларда Ўзбекистон Компартияси Бўстонлиқ туман ижроия қўмитаси раиси, туман қўмитаси биринчи котиби лавозимларида ишлаган. 1986-1988 йилларда Ўзбекистон Компартияси Навоий вилоят қўмитаси котиби, вилоят ижроия қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган. 1988 йилда Сирдарё вилоят ижроия қўмитаси раиси, 1990 йил сентябрда Ўзбекистон Компартияси Сирдарё вилоят қўмитасининг биринчи котиби бўлган.
1990 йилда 12 чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашига халқ депутати этиб сайланган. 1992 йил 28 январдан 1995 йил 5 январгача Навоий вилояти ҳокими сифатида иш фаолиятини олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими лавозимида 1992-1994 йилларда фаолият юритган Дамир Ёдгоров 88 ёшида вафот этганди.