Наймарнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконияти баҳоланди

Спорт

image

Бразилия миллий  терма жамоаси бош мураббийси Карло Анчелотти Неймарни фақат унинг жисмоний ҳолати аъло даражада бўлсагина терма жамоага чақиришга тайёр. Бу ҳақда Бразилия футбол федерациясидаги манбаларига таяниб, UOL нашри хабар берди.

Хабарларга кўра, мутахассис асосан футболчининг ҳозирги жисмоний ҳолати ва юқори савияда ўйнашга тайёрлигига эътибор қаратмоқчи. Бироқ, манбалар таъкидлашича, Анчелотти футболчини унчалик ёқтирмайди, шу сабабли чақирув борасидаги қарор фақат спорт омилларига боғлиқ бўлади.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси жорий ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Марокаш, Шотландия ва Гаити терма жамоалари билан бирга “C” гуруҳидан жой олган. 

Неймар кеча, 16 февраль уни жароҳатдан сўнг “Сантос” сафида 2026 йил ҳисобидан илк учрашувда майдонга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Бразилия Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг