Обид Ҳакимов Президент маслаҳатчиси бўлди
Жамият
−
30 Октябрь 8621 1 дақиқа
Ҳакимов Обид Орзиқулович Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бугун, 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган фармонда сўз боради.
Маълум қилинишича, Ҳакимов янги ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Ҳакимов 1977 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент молия институтини, 2000 йилда Вандербилт университети (АҚШ) ва 2006 йилда Мидл Теннесси давлат университетини (АҚШ) тамомлаган.
Ўз вақтида у Тошкентдаги Вестминстер халқаро университетида иқтисодиёт масалалари бўйича проректор ва Давлат бошқаруви академиясида проректор бўлиб ишлаган.
2017-2018 йилларда Президент девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати сектор мудири бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Обид Орзиқулович Ҳакимов Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимига жорий йилнинг 30 июль куни тайинланганди.
Live
Барчаси