Обид Ҳакимов Президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Жамият

image

Обид Орзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, Ҳакимов янги ишга ўтиши муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Ҳакимов 1977 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент молия институтини, 2000 йилда Вандербилт университети (АҚШ) ва 2006 йилда Мидл Теннесси давлат университетини (АҚШ) тамомлаган.

Ўз вақтида у Тошкентдаги Вестминстер халқаро университетида иқтисодиёт масалалари бўйича проректор ва Давлат бошқаруви академиясида проректор бўлиб ишлаган.

2017-2018 йилларда Президент девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати сектор мудири бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ збекистон Президентининг фармони билан Галина Каримовна Саидова Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Термиз Шерзод Асадов Обид Ҳакимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг