Оғир атлетика. Акбар Жўраев Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Спорт

image

Хитойда давом этаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев 3 та олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда миллий Олимпия қўмитаси хабар берди. 

Манбага кўра, турнирда -109 кг вазн тоифасида қатнашган Жўраев даст кўтаришда 183 кг, силтаб кўтаришда 223 кг ва икки кураш якунига кўра 406 кг тошни забт этиб, мутлақ Осиё чемпионига айланди.

Ушбу вазн тоифасида Жўраевдан кейинги натижани яна бир ўзбекистонлик спортчи Шарофиддин Амриддинов қайд этди. У даст кўтаришда 181 кг, силтаб кўтаришда 214 кг ва икки кураш якунига кўра 295 кг тошни кўтара олди ва бир йўла 3 та кумуш медални қўлга киритди.

Мазкур натижадан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронзага этиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринга кўтарилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

оғир атлетика Осиё чемпионати Акбар Жўраев Шарофиддин Амриддинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг