Ўзбекистон Осиё чемпионатини 4 та медаль билан тугатди

Спорт

image

Кеча, 9 февраль куни енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотдаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Хитой мезбонлигида бўлиб ўтган Осиё биринчилигида Ўзбекистонлик атлетлар 4 та медаль мусобақани якунлади.

Хитойнинг Тянсзин шаҳридаги Осиё чемпионатининг сўнгги кун баҳсларида Валерия Горбатова баландликка сакрашда олтин, Сабохат Самижонова 800 метр масофага югуриш дастурида кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, аввалги кун дастурларида Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш, Жонбиби Ҳукмова 400 метр масофага югуриш дастурида олтин медални қўлга киритган эди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотдаги Осиё чемпионати мусобақани 3 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан якунлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Осиё чемпионати Шарифа Давронова Сабохат Самижонова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг