“Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар рейтинги янгиланди
Спорт
−
08 Май 1411 2 дақиқа
Йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган “Олтин тўп” мукофотига асосий даъвогарлар рейтинги янгиланди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Нашр талқинига кўра, янгиланган рўйхатда биринчи ўринни Германиянинг “Бавария” клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн эгаллаб турибди. Инглиз футболчиси жамоаси UEFA Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганига қарамай, юқори гол уриш кўрсаткичи сабаб етакчиликни сақлаб қолмоқда.
Ҳарри Кейннинг асосий рақобатчилари сифатида ПСЖ футболчиси Усмон Дембеле ҳамда “Барселона”нинг ёш юлдузи Ламин Ямаль кўрсатилган. Шунингдек, “Арсенал” ярим ҳимоячиси Деклан Райс ва “Бавария” футболчиси Майкл Олисе ҳам кучли бешликдан жой олган.
Нашрга кўра, Чемпионлар лигаси финали, 2026 йилги Жаҳон чемпионати натижалари мукофот учун курашга сезиларли таъсир кўрсатади.
“Goal” талқинига кўра 2026 йилги “Олтин тўп” мукофотига асосий даъвогарлар топ-10 талиги:
- Ҳарри Кейн (“Бавария”);
- Ламин Ямаль (“Барселона”);
- Усмон Дембеле (ПСЖ);
- Деклан Райс (“Арсенал”);
- Майкл Олисе (“Бавария”);
- Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”);
- Хвича Кварацхелия (ПСЖ);
- Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”);
- Витиняь (ПСЖ);
- Луис Диас (“Бавария”).
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги “Олтин тўп” мукофоти ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембелега берилган эди.
Live
Барчаси