OpenAI ChatGPT’да реклама пайдо бўлишини эълон қилди
Технология
−
18 Январь 1946 2 дақиқа
OpenAI ChatGPT’да реклама жойлаштирилишини эълон қилди. Синовлар яқин ҳафталарда АҚШда бепул версия ва ChatGPT Go (ойига 8 доллар) тарифидаги фойдаланувчилар учун бошланади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида эълон қилинди.
Қайд этилишича, Plus, Pro, Business ва Enterprise обуначилари реклама кўрмайди. Шу билан бирга, компания ChatGPT Go тарифини чатбот ишлайдиган барча мамлакатларда жорий этмоқда.
Реклама эълонлари ChatGPT жавобларининг пастки қисмида, суҳбат контексти маълум бир маҳсулот ёки хизматга мос келганда пайдо бўлади. Компанияга кўра, реклама нейротармоқ жавобларининг мазмунига таъсир қилмайди.
“Жавоблар сиз учун энг фойдали бўлган маълумотлар асосида оптималлаштирилади. Реклама ҳар доим алоҳида жойлаштирилади ва аниқ белгилаб қўйилади”, дейилади хабарда.
Компания, шунингдек, фойдаланувчи маълумотларини реклама берувчиларга сотмаслигини, вояга етмаганларга реклама кўрсатмаслигини ҳамда соғлиқ, руҳий саломатлик ва сиёсат каби нозик мавзулар ёнида эълонлар чиқмаслигини ваъда қилмоқда.
Фойдаланувчилар реклама персонализациясини ўчириб қўйишлари ва таргетинг учун ишлатиладиган маълумотларни ўчиришлари мумкин бўлади. Келажакда OpenAI интерактив форматларни ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ OpenAI Walt Disney билан уч йиллик лицензия шартномасини имзолаганди. Энди ChatGPT Images ва Sora фойдаланувчилари Disney, Marvel, Pixar ва Star Wars оламига мансуб 200 дан ортиқ персонажлардан тасвирлар ва видеороликлар яратишда фойдаланиши мумкин бўлади.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль