Осиёдаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар борми?

Жамият

image

Индонезия, Таиланд ва Шри-Ланкадаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмаслиги айтилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурхонов хабар берди.

Қайд этилишича, Индонезия, Таиланд ва Шри-Ланкада кучли ёғингарчилик ҳамда сув тошқинлари кузатилган ва бунинг оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлган.

“Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаймиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналари юзага келган фавқулодда вазият бўйича маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқа ўрнатган.

Ҳозирги вақтга қадар ҳалок бўлганлар, бедарак йўқолганлар ёки жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Вазият ТИВ ва хориждаги тегишли ваколатхоналар томонидан доимий назоратга олинган.

Зарурат туғилганда, ёрдамга муҳтож бўлган Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин:

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги Элчихонаси:

+62 811 10 67 73 29

embassyuzbekistan@gmail.com

Ўзбекистоннинг Покистондаги Элчихонаси (Шри-Ланкадаги фуқароларимиз учун):

+92 51 226 47 46

+92 3000 340 144

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консуллиги:

+66-2 675-3995

+66-2 675-3996

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд, Малайзия ва Индонезияда тинимсиз ёмғир ёғиши ҳамда сув тошқинлари оқибатида қурбонлар сони кескин кўпайганди. Хусусан, Индонезиянинг Суматра оролида кучли ёмғирлар ортидан юзага келган сув тошқинлари ва ер силкинишлари оқибатида ҳ бўлганлар сони 174 кишига етганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Индонезия тошқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг