ОТМларда контракт тўлаш муддатлари янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистондаги давлат олий таълим ташкилотларида контракт тўлаш муддатлари янгиланди. Бу 21 ноябрь куни Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказган Таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларда белгиланди.

Унга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

  • тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентябргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1 октябргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача;
  • тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача,
  • 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади.

Бунда Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин.

Контрактдан тушган маблағлар хорижий олий таълим ташкилотларида истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларни малакасини ошириш ва уларнинг стажировка ўташларига сарфланиши мумкин.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида 1 йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ талаба контракт университет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг