Парадда Путиннинг хавфсизлиги кучайтирилади – Кремль

Олам

image

Украина томонидан Ғалаба парадини бузиш билан боғлиқ таҳдидлар фонида махсус хизматлар Россия Президенти Владимир Путиннинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Ундан журналистлар Украина раҳбариятининг 9 май кунги Ғалаба парадини бузиш билан боғлиқ таҳдидлари сабабли Президент хавфсизлигини таъминлаш бўйича бирор-бир қўшимча чоралар кўриляптими, деб сўраган.

“Шубҳасиз. Умуман олганда, давлат раҳбарининг хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўрилмоқда”, деб жавоб берган Песков.

Шунингдек, у “Financial Times” газетасининг вазиятдан хабардор манбаларга ҳамда Европа разведка хизматларига яқин манбага таяниб, Путин атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ҳақидаги хабарига муносабат билдирган.

“Сизга битта саволим бор – Европа разведкаси ўзи нима? Мен бундай ташкилот борлигини билмайман. Бундай материалларни ўқимайман. Умуман олганда, давлат раҳбарининг хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўрилмоқда”, дея қайд этган Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль матбуот хизмати Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага борадиган хорижий делегациялар раҳбарлари рўйхатини эълон қилган эди. Мазкур рўйхатда Марказий Осиё етакчилари йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ғалаба паради

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг