Паркентда Cobalt 9 ёшли болани босиб, судраб кетди (видео)
3-саҳифа
−
25 Октябрь 11064 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Паркент туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 9 ёшли бола ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 18 октябрь куни соат тахминан 11:00 да Паркент тумани ҳудудидан ўтган (D-015 “Қизилтоғ ш. – Паркент ш. – Янги бозор қ.”) автомобиль йўлининг 57-километрида юз берган. 39 ёшли Х.Д бошқарувидаги Cobalt автомашинаси пиёдалар ўтиш жойидан югуриб ўтаётган 2016 йилда туғилган Ш.М.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, даволанишда.
ЙҲХБ томонидан берилган маълумотга кўра, айрим ижтимоий тармоқларда бола ҳалок бўлгани ҳақида тарқатилаётган маълумотлар мутлақо асоссиз, ҳақиқатга тўғри келмайди.
Шунингдек, ушбу ЙТҲда иштирокчи сифатида Damas ҳайдовчиси, 1992 йилда туғилган К.Х. ҳам қайд этилган. Ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган Cobalt автомобили Нехиа билан тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этганди.
Live
БарчасиУкраина дронлари Москвага ҳужум қилмоқда.
14 Декабрь