Паркентда MAN 4 та маҳаллани газсиз қолдирди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги газ қувурини юк машинаси уриб юбориши оқибатида айрим истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Паркент туманидаги юқори босимли газ қувурини юк машинаси уриб юбориши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.  Бунинг ортидан туманнинг “Ёшлик”, “Марказий”, “Гулистон” ва “Оқ тепа” МФЙларидаги 2415 та аҳоли ва 56 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Билдирилишича, айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария-токлаш бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги юқори босимли газ қувурига экскаваторнинг шикаст етказиши оқибатида туманда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент газ қувури Паркент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг