Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди

Олам

image

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён АҚШ билан музокараларга тайёргарлик бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида ёзиб қолдирди.

Пезешкиённинг айтишича, у Давлат котибига (яъни, ташқи сиёсат бўйича масъул шахсга) АҚШнинг музокаралар ҳақидаги таклифига жавоб беришни топширган ва бу музокаралар “адолатли ва холис” бўлиши кераклигини уқтирган. Музокаралар Эрон учун муҳим бўлган тамойилларга – қадр-қиммат, донолик ва манфаатни ҳисобга олиш асосида олиб борилиши лозимлигини таъкидлаган.

Президент шунингдек, ҳар қандай мулоқот Эроннинг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда қурилиши кераклигини айтган. Унинг фикрича, музокаралар фақат таҳдидлар бўлмаган, босим ва “асоссиз талаблар”сиз қулай сиёсий муҳит шакллангандагина мумкин.

Шу билан бирга, Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бағаийнинг айтишича, Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги эҳтимолий музокаралар яқин кунларда Туркияда бўлиб ўтиши мумкин. Унинг фикрича, Эрон учун асосий масала – АҚШ ва Ғарб томонидан жорий қилинган санкцияларнинг бекор қилинишидир.

Бундан олдин АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон томонга Abraham Lincoln авиация ташувчиси бошчилигида катта ҳарбий флот юборилганини эълон қилган эди. Трамп Эронни ядровий қуролдан воз кечган ҳолда “адолатли ва тенг ҳуқуқли” келишув тузишга чақирган ва акс ҳолда 2025 йил ёзидагидан ҳам кучлироқ ҳужум бўлиши мумкинлиги билан таҳдид қилган.

Бунга жавобан Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ таҳдидларни давом эттирар экан, Эрон тўғридан тўғри музокараларга бормаслигини айтган. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг