“Портлаш эшитилди”. Қибрайда ёнғин нимадан чиқди?

3-саҳифа

Бугун, 23 июль куни Тошкент вилояти Қибрай тумани, Алишер Навоий кўчасида жойлашган хўжалик дўконларининг бирида чақнаш содир бўлиши оқибатида дўкон ҳамда унга туташ бўлган иккита хонадонда ёнғин содир бўлди. QALAMPIR.UZ ҳолатни воқеа жойига бориб ўрганди.

Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Абдужаббор Дусановнинг маълум қилишича, соат 10:50 да “Ғофур Ғулом” МФЙдаги Алишер Навоий кўчасида жойлашган яшаш уйи ва қурилиш моллари дўконида ёнғин рўй бергани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да ёнғин жойига етиб борган. 11:17 да ёнғин ўраб олиниб, 11:50 ўчирилган. 

Дастлабки маълумотда ёнғин оқибатида битта хонадон зарарлангани айтилган бўлса, биз воқеа содир бўлган манзилга борганда бу кўлам кенгроқ экани ойдинлашди. Воқеа гувоҳларининг айтишича, ёнғин пайти портлаш овози эшитилган, бу хўжалик буюмларидан чиққан овоз бўлган.

"Ўзим келсам, бу ёқдан, ўша қўшни томондан чиққан экан. Дўконнинг ичидан қанақадир нарса портлаганми, “сварка”дан дейишди, биз яна билмадик, лекин. Мен келсам, ўзи ёниб, ўчириб бўлишган экан, ҳамма “пожарний”лар. Укам бўлган, уйда укамнинг ўғли бўлган. Шу қора тутун ичида иккаласи зўрға бир-бирини топиб, чиқиб кетишган. Шу, мана, шу ерда талафот бўлиб, мана, аҳвол шунақа”, деди жабрланувчилардан бири.

Яна бир фуқаро эса ёнгин вақтида тутундан заҳарланиб, шифохонада бўлиб қайтганини айтди.

“Ҳозир яхшиман. Ичим ачишиб кетди-да, газнинг ҳидидан, тутуннинг ҳидидан. Тутуннинг, қора тутуннинг ҳидидан. Чунки мен бурнимдан нафас олмайман, оғзимдан нафас оламан. Ўшанинг ҳисобига мен тутун ютиб қўйдим”, деди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Қибрай Фавқулодда вазиятлар бўлими Абдужаббор Дусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг