Португалия очко йўқотди. Ўзбекистоннинг имкониятлари ошди
Спорт
−
00:09 12256 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати “К” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Португалия ва Конго Демократик Республикаси терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Жамоалар АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги “NRG” стадионида майдонга тушди. Баҳсни қатарлик ҳакам Абдураҳмон Ал-Жассим бошқариб борди. Учрашувда ҳисоб 6-дақиқада очилди. Португалия ярим ҳимоячиси Жоау Невеш чап қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган 45+5-дақиқада эса Конго ДР ҳужумчиси Йоан Висса жарима майдончасида юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду учрашувни тўлиқ ўтказди, аммо гол уришга муваффақ бўлмади.
Португалия терма жамоаси “К” гуруҳининг 2-турида жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида эса 28 июнь куни Колумбия билан баҳс олиб боради. Конго Демократик Республикаси эса 24 июнь куни Колумбияга қарши ўйнайди. Африкаликлар гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 28 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси