Президент бугун Жиззахга боради
Жамият
−
02 Декабрь 3595 1 дақиқа
Бугун, 2 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Давлат раҳбари йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига борганди. Ургут туманида унинг иштирокида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва унда бир йилдан бери Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Адиз Бобоев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.
Live
Барчаси