Прокурор Ургутга ҳоким бўлди
Жамият
−
05 Август 13803 1 дақиқа
Бугун, 5 август куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун халқ депутатлари Ургут тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этган сессияда 2020 йилнинг ноябрь ойидан буён Ургут тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Ботир Шукурович Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилган.
Унинг ўрнига эса Дилмурод Бастамович Сайидқулов Ургут тумани ҳокими этиб тайинланган. Бунга қадар у Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатуиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманига Шунқор Фармонович Худойбердиев, Тойлоқ туманига эса Беҳзод Раҳматуллаевич Раҳматуллаев ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси