ПСЖ Лондонда “Арсенал”дан устун келди

Спорт

image

30 апрелга ўтар кечаси футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) ярим финали доирасида Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз уйида Франциянинг ПСЖ клубини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувдаги ягона голга 4-дақиқада парижликлар аъзоси Усмон Дембеле муаллифлик қилди.

31 апрелга ўтар кечаси турнирнинг иккинчи ярим финалида “Барселона” ўз уйида “Интер”ни қабул қилади.

“Арсенал” ва ПСЖ клубларининг жавоб ўйини 8 майга ўтар кечаси Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, жорий йилги ЕЧЛ финалига Германиянинг Мюнхен шаҳридаги “Альянц Арена” стадиони мезбонлик қилади. Финал 1 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Арсенал Европа Чемпионлар лигаси Интер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг