Путин Бош прокурорни Олий судга раҳбар қилди

Олам

image

Россия Федерация Кенгашининг Конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси Бош прокурор Игорь Красновнинг Россия Олий суди раиси лавозимига номзодини маъқуллади. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Федерация Кенгашининг тегишли қўмиталарида, шунингдек, Президентнинг Шимолий-Ғарбий федерал округдаги ваколатли вакили, Путин томонидан Бош прокурор лавозимига тайинлаш учун кўрсатилган Александр Гуцан номзодининг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.

18 сентябрь куни Владимир Путин Федерация Кенгашига Красновни Олий суд раҳбари этиб тайинлаш таклифини киритди. Бир кун аввал Президент ҳузуридаги Судьялар лавозимига тайинлаш ва тугатиш масалаларини дастлабки кўриб чиқиш бўйича комиссияси Бош прокурор лавозимига номзодини маъқуллади. 15 сентябрь куни Олий малакали судьялар коллегияси ҳам навбатдан ташқари йиғилишда Красновнинг лавозимга тайинланишини маъқуллади, у ягона номзод эди.

Олий суд раиси лавозими уни 2024 йилнинг апрелидан бери бошқариб келган Ирина Подносова вафотидан сўнг бўшаб қолганди. У жорий йилнинг июль ойида 72 ёшида вафот этди.

Август ойи охирида Судьялар олий малакали коллегияси раҳбари Николай Тимошин Краснов Олий суд раиси лавозимига ариза топширганини маълум қилди. Танлов эълон қилинганига қарамай, Бош прокурор ягона номзод бўлди. Краснов бир вақтнинг ўзида судьялик малака имтиҳонини ҳам топширди.

Игор Краснов 2020 йилда Бош прокурор бўлганди, ундан аввал Тергов қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. 2025 йилнинг январида Путин уни яна беш йилга Бош прокурор этиб тайинлади, август ойида эса “қонун устуворлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари ва кўп йиллик самарали меҳнати учун” Россияда хизмат кўрсатган ҳуқуқшунос унвонини берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козакни лавозимидан озод қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокурор Путин Олий суд Игорь Краснов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг