Рақобат қўмитаси пулли “парковка”ни ўрганишни бошлади

Жамият

image

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи автотураргоҳ операторларининг устун музокара кучини эътироф этиш юзасидан тегишли ўрганишлар олиб бормоқда. Бу ҳақда қўмита хабар берди.

Қайд этилишича, қўмита томонидан 11 та товар бозорида устун мавқега эга бўлмаган, лекин битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган 66 та корхоналар аниқланган ва улар устун музокара кучи деб эътироф этилган.

Шу жумладан, Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи автотураргоҳ операторларининг устун музокара кучини эътироф этиш юзасидан тегишли ўрганишлар олиб борилмоқда.

“Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига кўра, устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлса, бундай ҳолат устун музокара кучи деб эътироф этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ демократик партияси пулли “парковка” нархларини қайта кўриб чиқишни талаб қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қўмита парковка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг